Спорт | 00:06 / 22.03.2017
8449
1 дақиқада ўқилади

Африканинг энг номдор терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Бельгия собиқ бош мураббийи Марк Вильмотс Кот-д′Ивуар терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланди. Бу ҳақда Ивуар футбол федерацияси хабар тарқатди.

Бунгача Вильмотс Бельгия терма жамоасини бошқариб борганди. У терма жамоада тўрт йил давомида иш олиб борган ва Евро-2016дан сўнг истеъфога чиқарилганди.

Яқин кунларда Кот-д′Ивуар терма жамоаси Россия ва Сенегал терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушса, августдан бошлаб ЖЧ-2018 саралаш босқич ўйинларини давом эттиради.

Мавзуга оид