Франция ички ишлар вазири қизлари сабаб истеъфога кетди
Франция ички ишлар вазири Брюно Ле Ру қизларини ўзига парламент ёрдамичилари қилиб ишга олгани билан боғлиқ можаро сабаб истеъфога кетди.
"Мен президент Франсуа Олландга истеъфога кетишим ҳақидаги аризани топширдим", деб айтган Ле Ру.
Унинг таъкидлашича, у инсоний муносабатлар борасида ҳам, сиёсий хатти-ҳаракатлари борасида ҳам ҳалол бўлган. Ле Рунинг айтишича, қизлари билан тузилган шартномалар қонуний бўлган ва улар барча талаб қилинган ишни тўлақонли бажаришган.
Ле Ру Франция ички ишлар вазири лавозимини бор-йўғи 3 ой 15 кун эгаллади. Унинг ўрнига ташқи савдо, сайёҳликни ривожлантириш ва француз фуқароларининг хориждаги ишлари бўйича давлат котиби лавозимини эгаллаган Маттиас Фекль келди.
Аввалроқ Франция молиявий прокуратураси Ле Ру қизларининг ишга жойлаштирилишлари бўйича дастлабки терговни бошлаганди.
Аниқланишича, Ле Рунинг қизлари мактаб ўқувчиси ва талабалар бўлган кезларида Франция парламенти қуйи палатасида оталарининг парламент ёрдамчилари бўлиб ишлашган. Ле Рунинг айтишича, унинг қизлари таътил вақтида вақтинчалик асосда ишлашган.
Мавзуга оид
13:52
Франция Ўзбекистонда француз тилини ўргатиш жараёнини йўлга қўяди
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024