Жаҳон | 20:50 / 22.03.2017
57552
5 дақиқада ўқилади

Лондонда теракт. Ҳужум тафсилотлари (онлайн)

Буюк Британия парламенти биносига қуролланган шахс ҳужум қилган, у йўлда автомобиль билан одамларни босиб ўтганди. 

Reuters фотомухбири аввалига парламентга олиб борувчи кўприкда камида 12 кишини жароҳатланган ҳолда кўрганини хабар қилди. Бошқа бир британиялик журналистнинг перископида кўриш мумкин эдики, Вестминистр саройи атрофи полициячилар томонидан ўраб олинган. Парламент биноси ёпилган,  осмонда вертолётлар уча бошлаган.

Британия парламенти олдида отишма рўй берди, қурбонлар бўлиши мумкин

Маълум бўлишича, номаълум шахс парламентга кетишда тезлик билан юриб, одамларни босиб кетган. «Би-би-си» маълумотига кўра, бунинг оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. У йўлида давом этиб парламент биносига пичоқ билан қуролланган ҳолда ҳужум қилган, уни отиб ўлдиришган.

Daily Mail маълумотига кўра, ҳужум Вакиллар палатаси биноси ичкарисида рўй берган, ерда 3 кишининг жасадини кўришган.

The Mirror парламент биносида хаос юзага келгани ҳақида ёзди.

«Лондон хаос ичида». Брюссель воқеаларига 1 йил тўлган кундаги теракт (фото)

Хабарларга кўра, ҳужум қилувчилар 2 киши бўлган.

Ижтимоий тармоқларда бу ҳужум Брюсселдаги терактга 1 йил тўлган кунда амалга оширилганига эътибор қаратишмоқда.

Мамлакат бош вазири Тереза Мэй хавфсиз жойга кўчирилди. Парламент депутатлари эса ҳамон ёпиқ эшиклар ортида қолмоқда.

Лондон полицияси ушбу ҳодисани теракт сифатида баҳолади.

«Полиция фуқаролардан ушбу ҳудуддан кетишни сўрайди: Парламент майдони, Уайтҳолл, Вестминстер кўприги, Ламбет кўприги, Виктория Стрит ва Виктория қирғоғи айни вақтда хавфсиз эмас.

Соат 14:40 (Тошкент вақти билан соат 19:40) полицияга Вестминстер кўпригидаги воқеа ҳақида хабар келиб тушди. Буни қуролли ҳужум сифатида қабул қилишганди.

Офицерлар — воқеа жойида бўлиб туришибди ва биз бу ҳужумни террористик ҳаракат сифатида баҳолаймиз».

The Mirror депутатлардан бирининг сўзларини келтирди: у парламентдаги офисидан чиққанида, полициячилардан бири номаълум шахсни ерга йиқитганини ва унга кишан таққанини кўрган, қўриқчилардан бири депутатга ичкарига киришни айтган. Бу вақтда полициячининг рациясига бошқа бир полициячи бошқа нуқтада номаълум шахс томонидан ҳужумга учрагани ҳақида маълумот келган.

Британиялик журналист ҳужум 3та нуқтада рўй берганини қайд этган:

1. Машина Вестминстер кўпригида одамларни босиб ўтган;
2. Машина Парламент биноси олдида одамлар устига ҳайдалган;
3. Полициячига қуролли ҳужум.

Лондондаги терактда илк қурбон бор

Лондон полицияси жароҳатланганларнинг суратларини тарқатмасликни сўради.

Террорчининг ҳаракати тасвирланган фотохарита тузиб чиқилди

Президент матбуот котиби Дональд Трампга Лондондаги воқеа тўғрисида ахборот берди.

Полициячилар воқеа жойига чақирувдан 6 дақиқа ўтиб етиб келган.

The Guardian Виктория Стритдаги полициячи ва йўловчи ўртасидаги мулоқотни эълон қилди. Йўловчи ўраб олинган ҳудудга кирмоқчи бўлган: Ўтинаман, мени ўтказиб юборинг, ахир бу эркин мамлакат. «Йўқ, ҳозир ундай эмас», — дея жавоб қайтарган полициячи.

Лондондаги теракт қурбонлари сони ортди

The Mirror нашрига маълумот берган гувоҳ Темза дарёсида оқиб юрган жасадни кўргани ҳақида гапирган.

The Daily Mail нашрига маълумот берган гувоҳ парламент биноси яқинида пичоқ кўтариб чопиб кетаётган шахсни кўргани ҳақида айтган.

«Биз Биг-Бен олдида суратга тушаётгандик, шу вақтда биз томонга чопиб келаётган одамларни кўрдик. Кейин эса ташқи кўринишидан осиёликни эслатадиган, ёши тахминан 40да бўлган эркак 15-17 сантиметр узунликдаги пичоқни кўтарган ҳолда кетаётганини ҳам кўрдик. Шу вақтда 3 марта ўқ овози эшитилди, биз бу вақтда бу ҳудуддан жўнаб кетаётгандик. Кўприк устидан ўтаётганимизда бояги эркак ерда қонга беланиб ётганди. У куртка кийган, қора шимда эди. У ўрнидан туриб парламент томонга чопди, уни полиция таъқиб этди», деган гувоҳ.

Бош вазир фавқулодда қўмитанинг шошилинч йиғилишини чақирди

ОАВ теракт ижрочилигида гумон қилинаётган шахс суратини эълон қилди

Лондон марказидаги теракт қурбонлари сони ортмоқда, камида 20 киши жароҳатланган

Британия парламенти депутати, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Тобиас Эллвуд мақтовга сазовор иши билан британ нашрлари қаҳрамонига айланди.

У парламент олдида террорчи ҳужумига учраб, оғир жароҳат олган полициячига ёрдам кўрсатишга уринган. У полициячига биринчи тиббий ёрдам бериб, унинг юрагини массаж қилган.

Ҳужумлар бир террорчи томонидан содир этилгани тасдиқланди. Бундан аввалги хабарларда машинада унинг шериги ҳам бўлгани айтилган ва иккинчи террорчи қидирилаётганди.

Трамп ва Мэй Лондондаги терактни муҳокама қилади

Мавзуга оид