39 ёшли она ўз фарзандларини ҳимоя қилиб, ҳаётдан кўз юмди
Бирлашган Араб амирликларининг Фужайра шаҳрида ўғрига уйига киришига тўсқинлик қилган 39 ёшли аёл пичоқланди, унинг икки нафар фарзанди ва оқсоч ҳам жиддий жароҳатлар олишди. Бу ҳақида Gulf News'да хабар берилди.
Манбага кўра, ўғри аёлнинг 11 ёшли қизи, 9 ёшли ўғли ва 29 ёшли оқсочига ҳам пичоқ урган. Жабрланганларнинг барчаси шифохонага жўнатилган, уларнинг аҳволи жиддий эканлиги қайд этилган.
Фужайра полицияси бош қўмондони генерал-майор Муҳаммад Аҳмад бин Хоним Ал-Каабийнинг хабар беришича, полиция 23 март, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 3:30да босқинчиликдан хабар топган.
Полиция бир гуруҳ ходимларини ҳужум уюштирилган хонадонга йўллаган.
Маълум бўлишича, ўғри 23 ёшли Покистон фуқароси бўлган.
Тиббий жамоа жароҳатланган оила аъзоларини шифохонага етказди, бироқ хонадон соҳибасининг шифохонага етмай, йўлда жони узилган.
Жиноятчи ҳужум уюштирилгандан кейин ярим соат ичида қўлга олинган.
Мавзуга оид
13:05 / 09.11.2024
Россияда полиция «анъанавий қадриятлар»ни мустаҳкамлашни бошлайди
17:35 / 25.10.2024
Ўзбекистонда туғилиш камайди, ўлимлар сони эса ошди
21:12 / 08.09.2024
Россияда ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган полициячилар судланади
14:45 / 18.07.2024