Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple’нинг янги заводи Ҳиндистонда пайдо бўлади
Apple компанияси Ҳиндистондаги илк заводини яқин беш-олти ҳафта ичида очади. Бу ҳақда компаниядаги манбага асосланган ҳолда The Wall Street Journal хабар бермоқда.
Завод мамлакатнинг Бангалор шаҳрида қад кўтаради. Компаниянинг ўзидагилар бу янгиликнинг батафсил маълумоти билан ўртоқлашишни исташмади, бироқ шуни таъкидлашдики, бу масаладаги музокаралар ҳинд ҳукумати билан очиқ руҳда ўтказилган.
Таҳлилчиларнинг айтишича, компаниянинг Ҳиндистонда пайдо бўлувчи заводи тараққий этаётган бозорда унинг имкониятларини янада оширади. Бундан ташқари, ушбу мамлакатда ишлаб чиқарилаётган қурилмалар анча арзонлашади. Айрим маълумотларга кўра, қурилмаларнинг қиймати 100 долларгача тушиш эҳтимоли бор.
Apple Ҳиндистонда ўз заводини очиш режаси борлиги ҳақида илк марта жорий йилнинг февралида маълум қилган эди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
16:44 / 22.05.2025