Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентинанинг собиқ президенти суд олдида жавоб беради
Аргентинанинг федерал судьяси Клаудио Бонадио 23 март куни мамлакат марказий банкидаги фирибгарликлар иши бўйича суд тингловларини бошлашга кўрсатма берди. Бу иш бўйича мамлакатнинг собиқ президенти Кристина Фернандес де Киршнер ҳам судда жавоб беради.
Бундан ташқари, ушбу иш бўйича Аргентина марказий банкининг собиқ раҳбари Алехандро Ваноли ва собиқ иқтисодиёт ва молия вазири Аксель Кисильоф ҳам айбланмоқда.
Бонадио Киршнерга нисбатан 2016 йилнинг май ойида жиноий иш қўзғатган. Терговни бошлашга эса марказий банк раҳбариятини валюталарни бозор нархидан паст нархда сотиши бўйича икки мухолиф депутатнинг айблови сабаб бўлган. Тергов маълумотларига кўра, ушбу операциялардан зиён бир неча млрд песони ташқил қилиши мумкин.
Айни вақтда собиқ президентга нисбатан иккита иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
17:56 / 12.05.2025
Аргентина собиқ Адлия вазирлиги биносидан нацистларга тегишли ҳужжатлар архиви топилди
20:13 / 02.05.2025