Жаҳон | 21:52 / 24.03.2017
3877
1 дақиқада ўқилади

Туркияда қочқинлар қайиғининг ағдарилиши натижасида 11 киши ҳалок бўлди

Фото:DHA

Жума куни Туркиянинг Ойдин провинциясида 22 қочқин ўтирган қайиқ ағдарилиб кетган. 

Қидирув-қутқарув гуруҳи етти қочқинни қутқаришга муваффақ бўлган. 11 нафарининг эса жонсиз танаси топилган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, қолган тўрт киши дом-дараксиз йўқолган.

Феруза Авазова
Тайёрлаган Феруза Авазова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид