4 ёшли бола Siri дастури ёрдамида онасининг ҳаётини сақлаб қолди
Лондоннинг жанубидаги Кенли туманида яшовчи Роман исмли 4 ёшли бола уйда онаси тўсатдан ҳушини йўқотганда, iPhone смартфонидаги Siri овозли ёрдам дастури кўмагида онасининг ҳаётини сақлаб қолди.
Дастлаб жажжи Роман онасининг катта бармоғи ёрдамида телефонни блокдан чиқарган. Сўнгра Siri дастурига кириб, ундан қутқарув хизматининг 999 рақами билан боғлашни сўраган. Роман операторга онаси "ўлганини" – кўзини юмиб, нафас олмаётганини айтган. Оператор зудлик билан бола таърифлаган манзилга тез ёрдам машинаси ва полицияни жўнатган. Аёл зудлик билан яқин орадага шифохонага етказилган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишган.
Роман воқеа юз берганда уйдаги ягона "эркак" бўлган, деб ёзмоқда Gizmodo нашри. У билан укаси ҳам бўлган, бироқ кўринишича, у ҳали жуда кичик ёшда. Роман эса бундай қалтис ҳолатда ўзини йўқотиб қўймай, нафақат барча овозли буйруқларни тўғри бажара олган, балки операторга қаерда яшашини ўз манзилини аниқ билмаган ҳолда тушунтириб бера олган.
Мавзуга оид
19:16 / 23.11.2024
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
18:04 / 23.11.2024
Apple Siri овозли ёрдамчисини ChatGPTнинг рақобатчисига айлантирмоқчи
15:10 / 29.10.2024
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
11:50 / 23.10.2024