Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўлдаги қоидабузарликлар учун жарималарни уйдан тўлаш имкони пайдо бўлди
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар ва пиёдалар учун ажойиб имконият. Эндиликда, улар жарималарни исталган вақтда, исталган жойда тўлашлари мумкин. Бунинг учун банк шохобчасига бориш, вақт сарфлаш талаб этилмайди.
Республикадаги кўп сонли мобил тўлов воситаларидан бири Payme хизмати ЙҲХББ жарималарини тўлаш имкониятини жорий қилди.
Бунинг учун смартфонингизда тизим иловасини юклаб олишингиз ва унда банк карточкангизни рўйхатдан ўтказишингиз лозим. Сўнгра, жарима рақами ҳамда талаб қилинган суммани киритсангиз кифоя. Тизим бирваракайига 2 млн сўмгача миқдорда пул ўтказиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Payme тўлов тизими Uzcard Online пластик карточкаларингиздаги маблағларингизни бошқаришингиз мумкин.
Шу билан бирга, иловадан фойдаланиш учун телефонингизда матнли хабарнома хизмати ёқилган бўлиши керак.
Мавзуга оид
00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
17:25 / 02.04.2025
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди, 56 киши жаримага тортилди
14:56 / 01.04.2025