Фан-техника | 07:47 / 25.03.2017
6419
1 дақиқада ўқилади

Tesla Model 3 моделининг сотувга чиқарилиши муддатлари маълум қилинди

Tesla компанияси асосчиси Элон Маск ишлаб чиқариш учун тайёр бўлган янги  Tesla Model 3 моделидаги сафарининг қисқа видеоси билан бўлишди. Роликда моделнинг илк йиғилган нусхаларидан бири намойиш қилинган.

Маск бу моделдаги автомобиллар турли комплектацияда 2018 йилдан кейин сотувга чиқарилишини маълум қилган. 6 сонияли роликда аввал пайдо бўлган прототиплардан фарқланувчи ҳеч бир жиҳат намойиш қилинмаган.

Машина учун буюртмалар 2017 йил апрелдан бошлаб олинади. Модел июлдан бошлаб ишлаб чиқарила бошланади. Маскнинг айтишича, электрокарни харид қилмоқчи бўлганлар уни 6 ойдан 9 ойгача кутишларига тўғри келади. 

Tesla 2018 йилда Model 3’ни икки хил версияда: AWD ва Performance-конфигурацияларда ишлаб чиқармоқчи. Асосий модел нархи солиқ имтиёзлари чегириб ташлангунча 35 минг долларни ташкил қилади. Электрокар бир қувватланишда 346 км масофани босиб ўта олади. 2018 йилда Буюк Британия учун моделнинг ўнг рулли версияси чиқарилади. 

Мавзуга оид