Жаҳон | 00:33 / 27.03.2017
17880
2 дақиқада ўқилади

Трамп Меркелдан 375 миллиард доллар талаб қилмоқда

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган ҳафтада Вашингтонда ўтган ёпиқ учрашувда Германия канцлери Ангела Меркелга НАТО хизматларидан фойдаланганлик учун тўлов ҳисоби тутқазган, дея хабар беради немис ҳукуматидаги манбаларга асосланиб The Sunday Times. 

Хабарга кўра, АҚШ етакчиси Германияни ҳимоя қилиш учун Берлиннинг НАТО олдидаги қарзи миқдорини 375 миллиард долларга баҳолаган.

Номини ошкор этишни истамаган немис вазирларидан бири ушбу қоғозни "кишининг ғазабини келтирувчи" дея баҳолаган. "Бундай талаблар иккинчи томонни қўрқитиш учун илгари сурилади, бироқ канцлеримиз буни хотиржам қабул қилди ва иғволарга жавоб бермоқчи эмас", — деган у.

Трамп ва Меркелнинг илк учрашуви Оқ уйда 17 март куни бўлиб ўтган эди. Эртаси куни АҚШ президенти Германия канцлери билан музокаралар аъло даражада ўтганини таъкидлаб, ортидан Германия ҳимояланиш учун НАТО олдида "катта миқдорда" қарздор бўлиб қолганини қўшимча қилган эди.

Илгарироқ, Трамп НАТОга аъзо давлатлар альянсни молиялаштириш бўйича мажбуриятларини тўлиқ бажармаётганлигидан — мудофаа мақсадлари учун олдиндан келишилган сумма — ЯИМининг 2 фоизини ўтказмаётганидан норозилик билдирганди.

Мавзуга оид