Жаҳон | 15:58 / 29.03.2017
7440
2 дақиқада ўқилади

22 миллион африкалик бола фавқулодда ёрдамга муҳтож

Фото: Anadolu

Нигерия, Сомали, Судан ва Ямандаги 22 миллион бола фавқулодда гуманитар ёрдамга, хусусан озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларига муҳтож. БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ)нинг хабарида шу ҳақида маълум қилинди.

"Агар фавқулодда ёрдам кўрсатилмаса, у ҳолда Нигерия шарқи, Сомали, Судан ва Яманда қурғоқчилик ва қуролли тўқнашувлар туфайли 1,4 миллион бола ҳалок бўлади", - дейилади маълумотда. 

ЮНИСЕФнинг фавқулодда дастурлар бўйича раҳбари Мануэль Фонтейн 2011 йилда Сомалида шунга ўхшаш гуманитар инқироз юз бергани ва у кўплаб болаларни ҳаётдан олиб кетганини ёдга солди. 

"Зудлик билан чоралар кўриш керак. Болалар бу муаммо бўйича янги баёнот қилингунга қадар кута олишмайди",- деди Фонтейн. 

Унинг сўзларига кўра, кўрсатилган мамлакатлардаги болаларнинг озиқ-овқат, ичимлик суви ва дори воситаларига бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ҳозирги вақтда 255 миллион доллар зарур, бироқ бу пуллар ҳам фақат бир неча ойгагина етади. 

Мавзуга оид