Мэй: Британия Европа мамлакатлари иттифоқчиси бўлиб қолишни истайди

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг баёнот беришича, Бирлашган қироллик Германия билан ҳамкорлик муносабатларини қадрлайди ҳамда бошқа Европа мамлакатларининг иттифоқчиси бўлиб қолишни истайди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
«Биз мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари ва ушбу узоқ дўстликни жуда қадрлаймиз», — деб ёзган Тереза Мэй Frankfurter Allgemeine Zeitung нашрида эълон қилинган мақоласида Германияга мурожаат қилар экан.
Мэйнинг таъкидлашича, Британия «Германия ва қитъадаги бошқа давлатларнинг зарур ҳамкори ва дўсти бўлиб қолишни хоҳлайди».
Унинг сўзларига кўра, бизнес учун кераксиз тўсиқлар Британияга ҳам Германияга ҳам «зарар келтиради».
Мавзуга оид

23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?

11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди

18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади

10:38 / 21.05.2025