Спорт | 12:51 / 29.03.2017
7963
2 дақиқада ўқилади

Санчес қамоқхонада футбол ўйнаганини ҳикоя қилди

Чили терма жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес спортчилик фаолиятининг илк босқичини эслади

«Мен жуда ёшлигимдан футболчи бўлишни орзу қилганман. Мен ғалаба қозонишни севардим ва ҳар бир ўйинда максимал натижага эришишни истардим. Бирон турнирни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилардим. Мен аввалига дарвозабон эдим, аммо мураббий бир ўйинда мени ҳужумда ўйнатган ва ҳужумчига айландим. 

Мен кўчаларда футбол ўйнардим, ҳатто бир сафар қамоқхонага футбол ўйнаш учун борганмиз. Майдон жуда ёмон ҳолатда эди ва мен ўшанда ҳам дарвозага турганман», - дея Санчеснинг сўзларини келтирган «Арсенал» матбуот хизмати.

Британия нашрлари Алексис Санчес ёзда «Арсенал»ни тарк этиши ҳақида ёзишмоқда. 28 ёшли бу футболчи учун «ПСЖ», «Бавария» ва «Ювентус» каби жамоалар даъвогар бўлиб турибди.

Чили терма жамоаси сафида Санчес икки марта Америка Кубогида ғалаба қозонган.

Мавзуга оид