Технологии | 07:57 / 31.03.2017
9871
1 дақиқада ўқилади

Техника инқилоби. SpaceX тарихда илк бор аввал коинотга учирилган ракетани қайта учирди

Falcon 9 ракетаси аввал ишлатилган биринчи босқичи билан АҚШнинг Флорида штатида жойлашган Канаверал бурнидан ҳавога кўтарилди. Ракета орбитага SES-10 телекоммуникацион сунъий йўлдошини олиб чиқиши керак. Бу коинотда аввал бўлган ракетанинг биринчи қайта парвозидир. Ракета яратувчиси SpaceX компанияси бу тарихий воқеани жонли тарзда намойиш қилди.

Ракета Канаверал бурнида жойлашган космодромнинг 39А парвоз майдончасидан Тошкент вақти билан соат 03.27да парвозни амалга оширди. Ракета-ташувчининг биринчи босқичи 2016 йил баҳорда Халқаро коинот станциясига Dragon юк кемасини етказишда ишлатилган.

АҚШнинг SpaceX компанияси ракетанинг ишлатилган биринчи босқичи Ерга қайтарилиб, сўнгра яна коинотга учирилиши таъминланадиган технология устида бир неча йил давомида ишлаган. 

 

Мавзуга оид