Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби хайрия тадбирида қатнашди
Жорий йилнинг 29 март куни Тошкент шаҳар “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди Раҳмонов шаҳримизнинг “Камолон” маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган, эътиборга муҳтож оилалар, кексалар хонадонларини йўқлаб, уларнинг холидан хабар олди. Имом-хатиб кексалар дуосини олиб, улар доимо маҳалланинг ардоғида эканликларини билдирди. Динимизда инсон шаъни, қадр-қимматининг азизлиги, айниқса, кексалар дуоси саодат калити эканлиги, кундан-кунга обод бўлиб бораётган юртимизда ҳеч ким меҳр-мурувватдан четда эмаслигини айтиб ўтди.
“Аллоҳга шукурки, маҳалламиз қадимдан ҳавасли манзиллардан ҳисобланиб келади. Бу ердаги юртдошларимиз ҳудди бир-бирларига қариндошдек. Яхши кунларида ҳам, ёки бирор мусибат онларида ҳам ўзаро елкадош бўлиб, доим бир-бирларини қўллаб келишади. Қўшнилар иноқлик ва самимиятда асл миллатимиз бирдамлигини намоён этадилар. Имом-домламиз ташаббуслари, кўрсатмалари асосида доимий равишда ўтказилувчи бу каби эзгу ишлар ҳам сўзимизга исбот бўла олади”, - деди “Камолон” маҳалласи раиси Бахтиёр Султонов.





Мавзуга оид
15:42 / 05.04.2025
“Деразани очишим билан таҳоратхона портлаб кетди”: Избоскандаги масжиддан репортаж
18:08 / 04.04.2025
«Профилактик тадбирларни тўғри тушунишингизни сўраймиз» – Мусулмонлар идораси масжидлардаги техник назорат ишлари ҳақида
23:19 / 31.03.2025
Андижонда масжидда газ портлади. Асосий маълумотлар
22:12 / 31.03.2025