Спорт | 20:48 / 01.04.2017
6025
1 дақиқада ўқилади

«Ювентус» Ҳигуаин учун қўшимча тансоқчи ёллашига тўғри келди

Туриннинг «Ювентус» клуби Италия А сериясининг 30-туридан ўрин олган «Наполи»га қарши учрашуви олдидан ҳужумчи Гонсало Ҳигуаин учун қўшимча тансоқчи ёллади.

Carriere dello Sport нашри берган хабарга кўра, энди «кекса синьора» жойлашган меҳмонхонанинг ҳар бир қаватида камида икки киши қўриқчилик қилади. Клуб меҳмонхонадаги 80 та номердан 60 тасини ижарага олган.

29 ёшли ҳужумчи 90 млн. евро эвазига Турин клубига ўтганидан сўнг илк маротаба Неаполга қайтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Наполи» - «Ювентус» учрашуви 2 апрель куни Неаполдаги «Сан-Паоло» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Мавзуга оид