Спорт | 20:23 / 01.04.2017
12418
1 дақиқада ўқилади

Uzbek Tigers vs Astana Arlans: 3-0

«Ўзбекистон» спорт мажмуасида Ўзбекистон ва Қозоғистон бокс жамоалари ўртасидаги баҳслар қизғин тусга кирди. Uzbek Tigers Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси билан куч синашмоқда. 

Мусобақа регламентига кўра, боксчилар ҳар бири 3 дақиқалик беш раунд кураш олиб боришади. Тартибга мувофиқ, рингга учинчи бўлиб, 75 кг вазн тоифасидаги боксчилар Исроил Мадримов ҳамда Сапарбай Айдаров чиқиб келишди. 

Ҳакамлар жуда қизғин кечган жанг ғолиблигини Исроил Мадримовга тақдим этишди. Шу билан Uzbek Tigers жамоасининг, кейинги икки жанг натижаси қандай бўлишидан қатъиназар, минимал ғалабаси таъминланди. 

Эслатиб ўтамиз, The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Серияси чемпионатининг VII фасл учинчи босқич таркибида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилувчи боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимда рингга кўтарилишмоқда.

Мавзуга оид