Brexit'дан кейин Британия паспортларининг анъанавий ранги қайтарилиши мумкин

Фото: Getty Images
Британиянинг қизил рангдаги паспортлари 2019 йилда, яъни мамлакат Европа Иттифоқи (ЕИ)дан чиққанидан сўнг анъанавий тўқ кўк рангга қайтиши мумкин. The Guardian шу ҳақида хабар берди.
Буюк Британия паспорти янги версияси дизайнини ўзгартириш ва ишлаб чиқариш тўғрисидаги шартнома доирасида мамлакат ҳукумати 490 миллион фунт ажратмоқда.
Британия ИИВ вакили мамлакат паспорти сохта ҳужжатлардан ҳимояланиш мақсадида ҳар беш йилда ўзгаришини маълум қилди.
Жорий шартнома 2019 йилда якунланади, Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишини ёқловчи кўплаб сиёсатчилар бу анъанавий паспорт дизайнини қайтариш учун энг яхши имкон деб ҳисоблашади.
Идорада бу борада якуний қарор чиқарилмагани таъкидланди. 2017 йилнинг 29 мартида мамлакат бош вазири Тереза Мэй Brexit жараёнига старт бергани боис Британия 2019 йилда ЕИни тарк этиши керак бўлади.
Мавзуга оид

23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?

11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди

18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади

09:04 / 21.05.2025