Жамият | 18:26 / 02.04.2017
10378
2 дақиқада ўқилади

Покистондаги ибодатхона назоратчиси 20 издошини ўлдиришига изоҳ берди

Покистоннинг шимоли-шарқида, Панжоб вилоятининг Саргодҳа шаҳрида жойлашган диний марказ раҳбари ўз тарафдорлари билан бирга 20 нафар издошини олдин гиёҳванд моддаси бериб, кейин калтаклаб ўлдириши сабабини маълум қилди. Унинг кўрсатмалари ҳақида полиция Франс Пресс агентлигига маълумот берган.

"55 ёшли Абдул Воҳид тан олдики, у бу одамлар ўзини ўлдиришидан қўрққани учун уларни ўлдирган", — деган полиция бўлими бошлиғи Зулфиқор Ҳамид.

Ушбу жиноятнинг сабаблари ҳали расман ўрнатилмади, аммо полиция маълумотига кўра, қотиллик ташкилотчиси кучли руҳий касалликдан азият чеккан бўлиши мумкин. Шунингдек, ушбу ҳодиса ибодатхонадаги ҳокимият учун курашнинг бир қисми бўлиши ҳам мумкинлиги тахмин қилинган.

Омон қолганлардан бирининг аниқлик киритишича, сўфийларнинг ушбу ибодатхонасида раҳбарлик қилувчи шахс телефон орқали 20дан ортиқ кишини чақирган ва уларнинг ҳар бирини алоҳида қабул қилган. У аввалига издошларини меҳмон қилган, уларга гиёҳванд модда берган. Шундан сўнг калтак ва тўқмоқлар билан уларни калтаклаган. Ушбу ҳодиса ҳақида бинодан қочиб чиқишга муваффақ бўлган аёллар хабардор қилган. Полиция Абдул Воҳид ҳамда унинг икки ёрдамчисини қўлга олган.

Оммавий қотиллик юз берган бино бир неча йил аввал қурилган ва ҳукуматнинг тақиқига қарамасдан, марказ бинода фаолият олиб борган.

 

Мавзуга оид