Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония 2020 йилги Олимпиаданинг хавфсизлик стратегиясини тасдиқлади
Япония ҳукумати 4 апрель куни 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларида хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги асосий стратегияни тасдиқлади, деб хабар бермоқда "Киодо" ахборот агентлиги.
Тасдиқланган режада кунбўйи фаолият юритувчи мувофиқлаштирувчи марказ яратиш, спорт объектлари ва "олимпия қишлоғи" ортидан кучайтирилган кузатув олиб борилиши кўзда тутилган.
"Олимпиадага ишончли тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳукуматнинг муҳим вазифаси ҳисобланади", деб айтган Япония бош вазири Синдзо Абэ. У японияликларни барча белгиланган чораларни амалга ошириш устида ишлашга чақирди.
Ахборот агентлигининг таъкидлашича, ҳукуматнинг режаси Японияни "дунёдаги энг хавфсиз давлатга" айлантиришга қаратилган. Июлда хавфсизлик бўйича махсус ахборот маркази очиш режалаштирилган, у Япония полицияси бошчилигида фаолият юритади.
6 апрелда Япония ҳукумати парламентга йирик жиноятларга, улар амалга оширилмаган бўлса ҳам, тайёргарлик кўриш учун жазони кўзда тутувчи аксилтеррорчилик қонунини кўриб чиқиш учун топширади. Тахмин қилинишича, ушбу қонун Токиодаги ўйинлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Бироқ Япония мухолифати ушбу қонун лойиҳаси мамлакатда эркинликни бостириш учун қаратилган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025