Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИД жангарилари Мўсулнинг 30дан ортиқ фуқаросини қатл қилди
ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари ўзлари назорат қилаётган Мўсулнинг ғарбий қисмини тарк этишга уринган 30дан ортиқ тинч аҳоли вакилини ўлдирди. Бу ҳақда ОАВ вакилларига Ироқ армияси полковниги Аҳмад ал-Жабурий маълум қилган.
Ҳарбийнинг маълумотларига кўра, қатл этилганларнинг барчаси эркаклардир.
"ИШИД террорчилари аҳолини қўрқитиш мақсадида уларнинг таналарини кўчаларга ташлаб чиққан", — деган Найнаво вилоятини ИШИДдан озод қилиш бўйича амалиётларнинг бирлашган қўмондонлик штаби офицери.
ИШИД жангарилари Мўсулнинг ўзлари назоратидаги туманларда истиқомат қилувчи тинч аҳоли вакилларига ҳудудни тарк этишларига изн бермайди.
Мавзуга оид
19:09 / 15.04.2025
Ироқда кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Мамлакатда авиақатновлар тўхтатилди
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
17:24 / 03.02.2025
Швеция Қуръонни ёқиб юборган Момика ўлимида гумон қилинганларни озод этди
17:34 / 31.01.2025