Жаҳон | 07:45 / 05.04.2017
13144
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Шимолий Корея Япон денгизи томон ракета учирди
Тахмин қилинишича, Шимолий Корея 5 апрелда Япон денгизи томон ракета учирди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ахборот агентлигининг таъкидлашича, ракета Хамген-Намдо вилоятида жойлашган Синпхо порт шаҳридан учирилган.
"Шимолий Корея Япон денгизи томон номаълум снаряд учирди", деб Жанубий Корея штаблари бошлиқлари қўмитаси баёнотини келтириб ўтди агентлик.
Шимолий Корея ракета учирган бўлиши мумкинлиги ҳақида Япониянинг Kyodo ахборот агентлиги ҳам мамлакат мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилган.
Мавзуга оид
11:20 / 19.09.2024
Шимолий Корея яна ракета синовларини ўтказди
09:48 / 12.09.2024
Шимолий Корея яна баллистик ракеталар учирди
14:42 / 10.09.2024
Евроиттифоқ Эрон Россияга ракеталар бергани ҳақидаги маълумотни ўрганмоқда
14:33 / 10.09.2024