Фан-техника | 09:10 / 05.04.2017
9000
1 дақиқада ўқилади

Смартфонлар учун ўзини ўзи тикловчи шиша яратилди

Фото: Wang Lab

АҚШнинг Калифорния университетилик кимёгарлар гуруҳи ўзини ўзи тикловчи ҳамда электр қувватини ўтказувчи материални яратишди. Бу уни смартфонларга дисплей сифатида ишлатиш имконини беради, деб хабар бермоқда Business Insider.

Тадқиқот муаллифларидан бири Чао Ваннинг айтишича, материал синов жараёнларида қирилиш ва турли эҳтимолий зарар етказилишга анча яхши бардош берган. Агарда уни иккига бўлиб ташланса, бутунлай тикланиши учун бир суткадан камроқ вақт талаб этилади. У шунингдек бошланғич узунлигидан 50 маротабага катталашиши ҳам мумкин.

Материалга иоп-диполли ўзаро ҳаракат сифатида машҳур бўлган валентли алоқа тури асос қилиб олинган. Шу тариқа, унга зарар етса ёки иккига бўлиб ташланса, ион ҳамда молекулалар бир-бирига яқинлашади ва юза қисми тикланади.

Муаллифларнинг билдиришича, яратилган янги материал смартфонлардан ташқари, робототехника ва биосенсорларда ҳам қўлланилиши мумкин.

Мавзуга оид