Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда прокурордан 15 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди
Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи 65 ёшли шахс туман прокуроридан 15 минг доллар пул талаб қилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда.
Маълум бўлишича, ушбу шахс туман электр корхонаси устидан прокурорга шикоят қилган, прокуратура шикоятни ўрганиб, қонуний ҳал қилган. Бироқ шикоят ёзиш орқали пул ундиришга одатланиб қолган шахс бу сафар моддий манфаат кўрмаган. Шу боис у электр корхонасини қонуний текширмади, деган даъво билан туман прокурори устидан шикоят ёза бошлаган. Шикоятларни тўхтатиш эвазига эса туман прокуроридан 15 минг доллар талаб қилган.
Газетада ёзилишича, 65 ёшли фуқаро воситачи орқали 5 минг долларни олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушланган. Жиноят ишлари бўйича Муборак тумани суди фуқарога 3 йил озодликни чеклаш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима тайинлади.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
20:12 / 26.05.2025
Самарқанд шаҳрининг собиқ прокурори Навоий шаҳрига прокурор бўлди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
19:37 / 23.04.2025