Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзолади
6 апрель куни Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги келишув имзоланди ва шу кундан бошлаб кучга кирди. Бу ҳақда ҳуқуқ маълумотлари порталига асослани РИА Новости хабар берган.
Икки мамлакат ўз фуқароларини бир-бирининг анъаналари, фан, иқтисодиёт, ижтимоий тараққиёт, маданият, табиат масканлари, тарихий ёдгорликлари билан таништириш мақсадида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олган.
«Томонлар халқаро анжуманлар, форумлар, семинарлар, кўргазмалар, оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар воситасида «Буюк Ипак йўли» каби ўзаро туристик йўналишлар ҳамда брендларни ривожлантиради», — дейилган хабарда.
ОАВда реклама кампаниялари ва туризмни ривожлантириш бўйича тадбирлар ўтказиш, бир-бирларининг ҳудудларида ташкил қилинадиган туристик ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этиш, таништирув саёҳатларини уюштириш, туризм соҳасига инвестициялар киритишни қўллаб-қувватлаш, туризм соҳасида ахборот ва малака алмашиш икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий соҳалари сифатида белгиланган.
Ушбу келишув имзоланган куни — 2017 йил 5 апрелдан кучга кирган.
Февраль ойида бош вазир ўринбосари Рустам Азимов Ўзбекистон ва Россия туризм бўйича келишув имзолаши ҳақида маълум қилганди.
У Россия фуқароларининг Ўзбекистондаги Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент ва бошқа шаҳарларга ташриф буюришга қизиқиш юқори эканлигини қайд этиб, мазкур йўналишда тарихий, экологик, рекреацион, гастрономик, маданий ва бошқа кўринишдаги туризм соҳаларини ривожлантириш бўйича улкан истиқбол мавжудлигини таъкидлаганди.
Шунингдек, у ўзбекистонликлар орасида нафақат Москва ва Санкт-Петербург, балки Олтин ҳалқа шаҳарлари, Волга ва Шимолий Кавказ, Қора денгиз ва Байкал кўлига саёҳат қилишга қизиқиш ошиб бораётганлигини қайд этганди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи вақтида «Аэрофлот» Самарқандга янги мунтазам рейсни йўлга қўйиши бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025