Спорт | 12:37 / 07.04.2017
26391
2 дақиқада ўқилади

Фотомақола: Андижонда бокс афсоналари мактабда “Маҳорат дарси” ўтказди

Андижон вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан Андижон шаҳридаги 50-умумтаълим мактаби бокс мажмуасида Олимпиада чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев, Осиё ўйинлари ғолиби, олимпиада ўйинлари совриндори Баҳодир Султонов, олимпия захиралари коллежи мураббийи, олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг устози Зиёвуддин Тайганбоевлар ёш боксчилар билан учрашдилар.

Учрашув сўз олган вилоят жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Озодбек Саидов, Сидней олимпиадаси чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаевлар юртимизда ёш авлодни мукаммал таълим ва тарбия олишлари, спорт билан шуғулланиши учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўзладилар. Турли мусобақаларда ўзини кўрсатган иқтидорли боксчиларга жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг совғалари топширилди.

Шундан сўнг Муҳаммадқодир Абдуллаев ҳамда мураббий Зиёвуддин Тайганбоев ёш иқтидор эгалари билан машғулотлар ўтказди. Бокс усталаридан усулларни ўрганаётган ёшлар кўзида қувонч билан “Маҳорат дарси”да иштирок этдилар.

- Бокс спорт турини ўрганаётган болакайлар ичидаги иқтидорларни кўриб жуда қувондим,- дейди мураббий Зиёвуддин Тайганбоев. – Ишонаманки, юртимиз ёшлари ичидан келажакда кўплаб жаҳон ва олимпиада чемпионлари чиқади.

Андижон спорти - Абдуллаевнинг издоши, сувга шўнғиб қадр топган йигитлар, бир эмас икки Руслан ҳайбати

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид