Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг зарбасига учраган Шайрат аэродроми фаолиятини тиклади
Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари АҚШ томонидан ракета зарбасидан кейин бир кун ўтиб Шайрат аэродромидан парвозларни амалга оширишни қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Авиабаза ишчи тартибда ишламоқда. Самолётлар қўйилган вазифаларни бажармоқда ва террорчиларга зарба бериш учун жанговар парвозларни амалга оширмоқда", деб айтди Сурия армиясининг авиабазадаги зобити.
Аввалроқ РИА “Новости” ахборот агентлиги мухбири аэродромдан ҳавога кўтарилган барча самолётлар бешикаст базага қайтганини маълум қилганди.
7 апрелга ўтар кечаси АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Ўрта ер денгизидаги кемалардан Шайрат авиабазасига 59 та қанотли ракета билан зарба берганди.
Мавзуга оид
14:40 / 09.04.2025
АҚШ Украина яқинидаги Полша аэродромидан кучларини олиб чиқиб кетяпти
15:47 / 26.03.2025
Францияда самолёт парвоз вақтида йўқолган телефон туфайли шошилинч ортга қайтди
15:52 / 11.12.2024
Саратов областида ҳарбий аэродромга ҳужум ҳақида маълум қилинди
12:12 / 28.11.2024