Фан-техника | 21:24 / 08.04.2017
8233
2 дақиқада ўқилади

Hyperloop One тезкор магистраллар қуриш бўйича лойиҳаларни намойиш қилди

Тезкор магистраллар қуриш режаларини яратиш Hyperloop One Global Challenge халқаро дастури доирасида ўтмоқда. Лойиҳалар устида мустақил муҳандислар гуруҳлари ишламоқда. Улардан баъзилари ҳозирдаёқ ўз ишларини тақдим қилдилар. Танлов натижаларига кўра, учта муҳандислар гуруҳи Hyperloop One ’да ишлашга таклиф қилинади.

Баъзи жамоалар ўзи ичига ер ости қисмларни олган мураккаб ва узун маршрутларни яратишган, бошқа жамоалар эса қўшни шаҳарларни бирлаштириш мумкин бўлган қисқа йўллар билан чекланишган. Қоғозда барчаси соз кўринади, бироқ Hyperloop One’да бир қатор муҳим муаммолар ечимини топмаган. Мисол учун, маълум қилинган 1200 километр/соат тезликка эришиш учун транспорт тизимининг барча компонентларини текшириб, катта кўламли синовни ўтказиш лозим. Ҳозирча Hyperloop’нинг синовлар учун яратилган қисми айтилган тезликка эришишга имкон бермайди.   

Капсулалар билан ҳам муаммо бор, шунинг учун стартап янги ходимларни ишга олмоқда, маблағлар қидиришни давом эттирмоқда ва мавжуд ишланмаларни такомиллаштирмоқда. Йил охиригача янги ходимлар камчиликларни бартараф этишга уриниб кўрадилар. Янги транспорт тизимининг катта кўламли синови жорий йил ёзда бошланади.

Hyperloop One’да одамларни ташиш 2022 йилдан бошланиши режалаштирилган.

Мавзуга оид