Стокҳолм ҳужумида гумонланиб қўлга олинган шахс ёнидан ўзбек паспорти топилган
Швециянинг Стокҳолм шаҳрида амалга оширилган ҳужумда Ўзбекистон фуқароси гумон қилинмоқда, деб хабар қилмоқда Aftonbladet нашри.
Қайд этилишича, 39 ёшли гумондор ёнидан Ўзбекистон паспорти топилган. Полиция маълумотларига кўра, эркак киши Швецияда истиқомат қилиб келган.
Хабар қилинишича, у ИШИДга ҳайрихоҳлардан бўлган. У Facebook саҳифасида ИШИДга алоқадор бўлган суратларни жойлаган ва тарғиб қилган. Гумондор воқеадан сўнг, шаҳар метросига тушиб шимолий йўналиш бўйича кетган ва Швециянинг Нью Йорк шаҳридаги дўконда қўлга олинган.
7 апрель куни кундузи юк машинаси ҳайдовчиси шаҳар марказидаги Сергельсторг майдонида одамларни босиб кетган эди. Автомобиль универмагга урилганидан сўнг ёниб кетган. Сўнгги маълумотларга кўра, 4 киши ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:59 / 02.11.2024
Швецияда ноқонуний мигрантларга қарши кураш кучайтирилади
12:00 / 21.10.2024