Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконгда 10 йил давомидаги энг катта марихуана партияси мусодара қилинди
Хитой халқ республикасининг махсус маъмурий тумани – Ҳонгконг полицияси сўнгги ўн йил давомидаги энг катта ҳажмдаги марихуана гиёҳвандлик воситаси партиясини мусодара этди. Унинг қиймати 3,86 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда, деб хабар берди RTHK маҳаллий радиостанцияси.
Хабар қилинишича, полиция гиёҳванд моддани ҳам, уни етиштиришга мўлжалланган асбоб-ускуналарни ҳам мусодара қилган. Тўрт киши ҳибсга олинди. Шунингдек полиция қўлга олинганлар ёнидан 10 миллион Ҳонгконг долларини топди.
South China Morning Post газетаси маълумотига кўра, қўлга олинган шахсларнинг уч нафари ҳонконгликлар бўлса, бир нафари Индонезия фуқароси.
Полиция маълумотига кўра, марихуана Ҳонгконг ҳудудида истеъмол қилишга мўлжалланиб етиштирилган.
Мавзуга оид
07:50 / 25.01.2025
5 кг марихуанани 10 минг долларга сотаётган шахс ушланди
10:19 / 20.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида ўзаро визасиз тартиб ўрнатиш масаласи муҳокама қилинмоқда
23:51 / 10.12.2024
Хитой «Ҳонгконг ишига алоқадор» АҚШ фуқароларига виза беришни чеклади
17:40 / 03.12.2024