Жамият | 23:07 / 09.04.2017
23700
2 дақиқада ўқилади

Шок-видео: 150 метр бўшлиқ устидаги шаффоф сузиш ҳавзаси

Техаснинг энг катта шаҳри марказида Market Square Tower осмонўпар иншооти қад кўтарди. Шаҳар маъмурияти 2016 йилнинг кузидан ижарачиларни излашга тушди, бинонинг расмий очилиш маросими бўлмаган бўлса-да, у ижтимоий тармоқларда ўзининг бош арт-объекти билан диққатни жалб қила бошлади. TJ шу ҳақида маълумот берди. 

Қурувчилар 2016 йилнинг баҳоридаёқ ноанъанавий, лекин функционал "самовий сузиш ҳавзаси" ҳақида маълум қилишган эди. Унинг тузилмаси шундайки, ҳавзанинг бир қисми бинонинг томидан чиқиб туради, унинг остида эса ўнлаб метр бўшлиқдан бошқа ҳеч нарса йўқ.

Сузиш ҳавзасининг шаффоф қисми 20 сантиметр қалинликдаги плексигласдан бажарилган: шу туфайли унда юриш ва бир вақтнинг ўзида оёқ остига қараб, пастдаги ҳамма нарсани кўриш мумкин. Сузиш ҳавзасининг шаффоф қисми кенглиги - уч метр атрофида. 

Баландликдан қўрқадиганлар учун Market Square Town'нинг тўртинчи қаватидаги айвонда яна бир сузиш ҳавзаси бор. Турар-жой нархлари эса бир-биридан тубдан фарқ қилади: 52 квадрат метрлик апартаментлар ойига 1805 долларга тушади, 278 квадрат метрлик пентхаус эса ўн карра қиммат туради. 

 

 

Мавзуга оид