Жамият | 19:25 / 09.04.2017
25812
1 дақиқада ўқилади

Turkish Airlines самолёти бортида йўловчи фарзандли бўлди

Африкалик келиб чиқишга эга Франция фуқароси Диаби Нафи "Конакри — Уагадугу  — Истанбул" рейсини амалга ошираётган Turkish Airlines авиакомпанияси бортида қиз фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақида 9 апрель куни Anadolu нашри хабар берди. 

Парвоз вақтида аёлни тўлғоқ тутиб қолган. Turkish Airlines'нинг махсус ўқув машғулотларини ўтаган борт кузатувчилари 13 минг метр баландликда аёлнинг фарзандини дунёга келтиришга кўмаклашишди.

Самолёт Буркина-Фасо пойтахти Уагадугуда қўнганидан сўнг йўловчи аёл ва унинг фарзанди шифохонага етказилган. Она ва боланинг аҳволи яхши. 

Экипаж аъзолари эсдалик учун янги туғилган қизалоқ билан суратга тушишди. 

 

 

Мавзуга оид