Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
iPhone 8'га аксессуарларни улаш имконини берувчи коннектор ўрнатилади
Apple корпорацияси янги iPhone'га смартфонга турли аксессуарларни улаш имконини берувчи Smart Connector'ни ўрнатади. Бу ҳақида The Verifier порталида хабар берилди.
Манбага кўра, Smart Connector орқали виртуал ёки тўлдирилган реаллик кўзойнаклари, қулоқчинлар ва бошқа гаджетларни улаш мумкин. Бундан ташқари, коннектор симсиз қувват олиш учун ҳам қўлланиши кутилмоқда.
Smart Connector биринчи марта iPad Pro'да пайдо бўлган ва симсиз клавиатура улаш учун керак бўлган. Apple смартфонларида бу портнинг пайдо бўлиши ҳақида инсайдерлар iPhone 7 тақдимотидан аввалроқ маълум қилишганди.
Шунингдек, компаниянинг сўнгги патентларига кўра, iPhone 8 "суюқ металл" корпусга эга бўлади. Бу материал цирконий, титан, никель, мис ҳамда бошқа металларнинг ўзига хос қотишмаси ҳисобланади ва ўз тузилмасига кўра, шишага ўхшаб кетади. У етарлича мустаҳкам ва чидамлидир. Бундан ташқари, қотишма майда "жароҳатлар"ни яшириш хусусиятига ҳам эга.
Мавзуга оид
21:23 / 28.10.2017
ОАВ: Саудия Арабистонида тўйга келган меҳмонларга "айфонлар" совға қилинди
15:05 / 20.10.2017
iPhone 8 смартфонларини ишлаб чиқариш икки бараварга қисқариши кутилмоқда
16:40 / 15.10.2017
iPhone X'нинг зарядсиз ишлаш вақти барча смартфонларни ортда қолдиради
19:10 / 06.10.2017