Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нил Горсач АҚШ олий судининг 113-аъзоси сифатида қасамёд келтирди
Америкалик ҳуқуқшунос Нил Горсач Оқ уйнинг Пушти боғида ўтган расмий маросимда АҚШ олий судининг 113-аъзоси сифатида қасамёд келтирди. Маросимда АҚШ президенти Дональд Трамп ва вице-президент Майкл Пенс иштирок этдилар.
Аввалроқ Горсач олий суд биносида ёпиқ эшиклар ортида қасамёд келтирганди. Пушти боғдаги маросим эса Горсачнинг бу лавозимга расман киришишидан олдин охирги расмиятчилик бўлди.
Горсач 49 ёшда. У аввал АҚШнинг 10-федерал округида ҳакамлик суди таркибида ишлаган.
"У шахсий қарашлар эмас, балки қонунни адолатли ва холис уққан ҳолда қарорлар қабул қилади", деб айтди Трамп тантанали маросим олдидан.
Ушбу лавозим учун тайинлов бўйича баҳслар АҚШ Демократик ва Республикачилар партиялари орасида бир йилдан кўпроқ вақт давом этиб келган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025