Жамият | 22:33 / 10.04.2017
13178
4 дақиқада ўқилади

Нью-йорклик бошпанасиз эркакка ажойиб уйча тақдим этишди

Фото: New York Post

Тринидадлик 39 ёшли Дэмиан Каммингс (Damian Cummings) бир неча ойдан бери қуёш батареяси ва USB портга эга  ёғоч қутида яшаб келмоқда.  Уй  Нью-Йоркнинг Манхэттен туманида жойлашган. Бу ҳақида New York Post хабар қилади.

Каммингс миттигина уйчага 2016 йилнинг феврал ойида 37 ёшли муҳандис Шейн Даффи (Shane Duffy) ва 28 ёшли "Американча Топ-модель" шоуси иштирокчиси Фил Салливан (Phil Sullivan) билан танишганидан сўнг кўчиб ўтган. 2015 йилда улар  ижтимоий тармоқларда маблағ тўплаб, бошпанасиз инсонларнинг оёққа туриши учун ёрдам берувчи  "I Am Supported" хайрия ташкилотига асос солишди. 

 Ташкилот таъсисчилари 4 кун давомида кўмак бериш учун муносиб номзодни излашди.  Соходаги Starbucks қаҳвахонасида улар Каммингс билан суҳбатлашиб қолишади ва у Даффи ва Салливанга тунаб қолиш учун яхши жойни кўрсатиб, маслаҳат беради ва ҳаттоки, ўзининг бир неча кўрпа-тўшаклари билан бўлишади.

Икки ҳафта ўтгач, Даффи ва Салливан яна Каммингс билан учрашиб, аслида бошпанасиз эмасликлари ва унга ёрдам беришни таклиф қилишади.

Биз қайтиб, шундай дедик: "Бизга кўрсатган ёрдамингдан миннатдормиз ва бунга жавоб қайтармоқчимиз". Дин шундай жавоб берди: "Мен учун нимадир қуриб бера оласизларми?"

Даффи ва Салливан ичига қуёш батареяси ва USB порти ўрнатилган ёғоч қути учун бир ярим минг доллар сарфлашди.

2016 йил июнь ойида Каммингс  кенглиги ва баландлиги 1,2 метр ҳамда узунлиги 1,8 метрдан ошиқ бўлган қутига кўчиб ўтди. Қутида ғилдирак, чироқлар, қулф, иккита  USB порт, деразалар ва қуёш батареяси бор. Айни дамда бошпана Манхэттендаги Спринг-стрит ва Вустер-стрит бурчагида жойлашган. 

Кўплаб инсонлар елкаларда катта сумкаларни олиб келиб, қутига ташламоқчи бўлишади. Улар чиқиндилар қутиси ҳақиқий эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун сохта қопқоқни очишга уринишади. 

Бу жуда ҳам кулгили ҳолат

Даффи ва Салливан Каммингснинг уйи маҳаллий ҳукумат эътиборини тортади, деб кутишган эди.  Икки ой аввал эса санитария бўлимидан бир ходим ташриф буюриб, эркакдан ҳудудни тоза сақлашини маслаҳат беради. 

Эндиликда Каммингснинг Манхэттенда ўз буюмларини сақлай оладиган ажиб уйчаси мавжуд.

У қутининг ичида ўз севган вегетарианча таомларни тайёрлай олади ва бемалол ҳордиқ чиқаради. "Бу менинг ҳаётимни чиндан ҳам бутунлай ўзгартириб юборди", - дейди Каммингс.

Даффи ва Салливан эса Каммингсга ёрдам беришда давом этмоқда. Улар йигитнинг доимий турар-жойга эга бўлиши учун керакли маблағ тўплаш бўйича саҳифа очишган. Иммигрантлик расмий ҳужжатини расмийлаштиришга кўмаклашишмоқда. Каммингс эса маҳаллий ресторанда ишлаб, қурилиш ҳом-ашёларини ташиб, пул йиғмоқда. 


 

Мавзуга оид