Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция прокуратураси Стокҳолмдаги теракт ижрочисини ҳибсга олишни сўради
Швеция прокуратураси Стокҳолмдаги терактни амалга оширишда гумон қилинаётган 39 ёшли Раҳим Оқиловни ҳибсга олишни сўради. Бу ҳақда прокуратура матбуот баёнотида маълум қилинди.
"Бош прокурор ўринбосари Ханс Ирман гумонланувчини ҳибсга олиш ҳақидаги аризасини Стокҳолм округ судига топширди", деб айтилди хабарда.
Ушбу масала бўйича суд йиғилиши 11 апрелда бўлиб ўтади.
Аввалроқ Швеция давлат полицияси раҳбари Дан Элиассон полиция айнан Раҳимов Стокҳолмдаги теракт ижрочиси эканлигига ишончи комиллигини айтганди. Унинг айтишича, полиция Оқиловга нисбатан катта миқдорда далил йиққан.
Маълум қилингандек, Оқиловнинг ўзи тергов изоляторида сўроқ қилиниш вақтида жиноятни содир этганини тан олган. Унинг айтишича, у Суриядаги ИШИД террорчилик гуруҳи буйруғига кўра ҳаракат қилган.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
10:00 / 14.05.2025
3 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилингани аниқланди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
16:03 / 30.04.2025