Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорниядаги мактабда содир этилган отишма вақтида 2 киши ҳалок бўлди
Калифорния штатининг Сан-Бернардино округидаги North Park бошланғич мактабида содир этилган отишмада икки киши ҳалок бўлган. Жиноятчи ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда маҳаллий полиция бошлиғи маълум қилди.
Аввалроқ 4 киши жароҳатлангани маълум қилинганди.
"Биз бу қотиллик ва ўз жонига қасд қилиш бўлган, деб ҳисоблаймиз", деб айтди маҳаллий полиция бошлиғи Жарред Бергуан твиттерда. Унинг маълумотларига кўра, отишма синфда содир этилган. Оқибатда 2 нафар катта ёшли киши ҳалок бўлган. Икки нафар ўқувчи шифохонага етказилган.
"Кейинги хавф йўқ" деб ёзди Бергуан ва полиция воқеа жойида иш олиб бораётгани, ўқувчилар яқин орадаги мактаб биносига эвакуация қилинганларини таъкидлаб ўтди.
Отишма ҳақидаги хабарлар тарқалгандан кейин ўқ узган кимса бартараф этилгани маълум бўлган.
АҚШдаги бошланғич мактабга 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар қатнайдилар.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025