Спорт | 23:43 / 11.04.2017
33890
1 дақиқада ўқилади

Портлаш туфайли «Боруссия» — «Монако» учрашуви қолдирилди

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ЕЧЛнинг 1/4 финали доирасида «Монако»га қарши учрашувни белгиланган вақтда ўтказа олмайди.

Дортмундда бугун ўйин бошланишига оз вақт қолганида портлаш рўй берди. Футболчилар клуб автобуси томон йўл олишганида кичик портлаш рўй берган. Клуб айни вақтда футболчилар хавфсиз жойда эканини маълум қилди, ОАВда жамоа ҳимоячиси Марк Бартра портлаш вақтида қўлидан жароҳатлангани ҳамда шифохонага ётқизилгани ёзилди.

Бартранинг қўли автобус деразалари сингач, жароҳатланган. Ҳозирча, футболчида бошқа жиддий жароҳатлар йўқлиги хабар қилинмоқда.

«Боруссия» ва «Монако» учрашуви Тошкент вақти билан соат 21:45да ўтказилиши белгиланганди. Аммо бу ўйин — 12 апрель кунига қолдирилган, учрашув Тошкент вақти билан соат 21:45да бошланади.

Мавзуга оид