Жамият | 23:38 / 11.04.2017
22130
1 дақиқада ўқилади
Санкт-Петербургда бир неча автомобиль қайноқ сувга шўнғиди
Санкт-Петербургнинг Сергей Есенин кўчаси ҳудудидаги ҳовлилардан бирида тўхтаб турган ўнлаб автомобиль қайноқ сув оқими исканжасида қолди, икки автомобиль эса ерда пайдо бўлган қайноқ сувли кўлмакка ғарқ бўлган.
Гувоҳларнинг фикрича, фавқулодда ҳолатга "Иссиқлик энергетика комплекси" давлати унитар корхонаси томонидан тажриба ишлари олиб борилаётган чоғда сув қувурининг ёрилиб кетиши сабаб бўлган. "ДТП и ЧП Санкт-Петербург" ҳамжамияти томонидан олинган суратларга кўра, қайноқ сув фаввораси асфальтни ёриб отилаётгани тасвирланган. Тез орада иссиқ сув ён атрофдаги ҳовлиларгача бостириб борган. Воқеа 11 апрель, сешанба куни маҳаллий вақт билан 18:00 атрофида рўй берган.
Мавзуга оид
13:30 / 21.10.2024
Санкт-Петербургда УУА уриб туширилганидан кейин юзлаб уйлар «свет»сиз қолди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024