Камерага тушмаслик учун автомобиль давлат рақамини ўзгартирганлар аниқланмоқда
Тошкент шаҳри чорраҳаларига ўрнатилган камералар ёрдамида 7-13 апрель кунлари давомида 8559та қоидабузарлик (светофорнинг қизил чироғида ўтиш, белгиланган тезликни ошириш) аниқланган. Бундан ташқари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан жами 7969та қоидабузарлик расмийлаштирилиб, тегишли маъмурий баённомалар тузилган. Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинди.
Шу билан бирга, таъкидланишича, айрим фуқаролар қонун талабларига бўйсунмаслик ҳамда чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камераларига қоидабузарлик билан тушиб қолишдан қочиш мақсадида ўзбошимчалик билан автомашинанинг давлат рақамларининг туси ва рангини оқ бўёқ билан ўзгартириш, хиралаштириш, устига оқ тасма ёки плёнка қоплама ёпиштириш, давлат стандартларига жавоб бермайдиган давлат рақамини тақиб юриш ҳолатлари аниқланмоқда.
Бу нафақат қоидабузарликдан қутилиб қолишга, балки ички ишлар ходимларини чалғитиб, бошқа шахсга нисбатан жарима солинишига ва ўз навбатида фуқароларда норозилик кайфияти уйғонишига сабаб бўлади.
Шу пайтга қадар, 7та шундай ҳолат аниқланди. Масалан, 2017 йил 8 апрель куни Э.Д. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасининг орқа ва олд давлат рақамлари устига, 2017 йил 11 апрель куни Н. Р. ўзи бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинасининг орқа давлат рақами устига ўзбошимчалик билан плёнка қоплама ёпиштириб, давлат рақамининг кўринишини ўзгартирганликлари аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.
Мавзуга оид
11:36 / 04.11.2024
Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига 8 та BYD ва 15 та Damas берилди
17:40 / 23.09.2024
Ўзгартирилган ҳукм ва суд залидан озодлик – ясама жиноятда айбланган аёл очиққа чиқди
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
12:08 / 12.09.2024