Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Лукойл" Россиядаги АЁҚШларини сотиш фикридан қайтди
"Лукойл" компанияси Россиядаги АЁҚШларини сотмайди, балки уларни модернизация қилади. Бу ҳақда компания раҳбари Вагит Алекперов маълум қилди.
"Биз барча АЁҚШларимизни сотишимиз ҳақида хабар тарқади. 10 йиллик стратегияни ишлаб чиқишда бизнинг стратеглар АЁҚШлар тармоғимизни сотишни таклиф қилишди, бироқ бошқарув бунга рози бўлмади", деб айтди Алекперов Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда.
У "Лукойл" барча АЁҚШларини модернизация қилишини маълум қилди.
Алекперовнинг айтишича, компания бир қатор давлатлар: Украина, Литва, Эстония, Латвия ва Польшадаги активларини сотмоқда, бошқа давлатларда, мисол Нидерландия ва Бельгияда эса аксинча, фаолиятини кенгайтирмоқда.
Алекперовнинг таъкидлашича, Россияда компаниянинг 3 мингга яқин АЁҚШи фаолият юритади.
Мавзуга оид
18:22 / 08.05.2025
Самарқанддаги «заправка»да портлаш ва ёнғин рўй берди. Қурбонлар бор
21:35 / 30.01.2025
Шавкат Мирзиёев «Лукойл» асосчисини қабул қилди
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
16:56 / 20.12.2024