Технологии | 00:24 / 13.04.2017
15768
2 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда дунёнинг энг яхши автомобиллари номлари маълум қилинди

Фото: motor.ru

Нью-Йоркдаги моторшоуда "Йилнинг жаҳон автомобили" танлови ғолиблари эълон қилинди. Биринчи ўринни Jaguar F-Pace кроссовери эгаллади. Бу машина, шунингдек, "Энг яхши дизайн" йўналишида ҳам ғолиб бўлди.

Танлов финалида Jaguar F-Pace яна иккита йўлтанламас – Audi Q5 ва Volkswagen Tiguan моделлари билан беллашди. Британ модели энг чиройли машиналар тоифасида эса Mercedes-Benz S-Class кабриолети ва Toyota C-HR кроссоверини доғда қолдирди. 

Йилнинг энг яхши шаҳар электрокари BMW i3 бўлди. 

"Йилнинг энг ҳашаматли автомобили" номи Mercedes-Benz E-Class’га насиб қилди. Бу машина якуний овоз беришда BMW 5-Series ва Volvo S90/V90 моделларини ортда қолдирди.

Йилнинг энг яхши спорт автомобили McLaren 570S ва Audi R8 Spyder моделларини юта олган Porsche 718 Boxster/Cayman бўлди. 

"Энг экологик машина" йўналишида Toyota Prius Prime ғолиб бўлди.

Аввалги йил Mazda МX-5 "Йилнинг жаҳон автомобили" деб топилганди. 

Мавзуга оид