Спорт | 15:37 / 13.04.2017
7379
1 дақиқада ўқилади

«Ювентус» Дибала билан шартнома узайтирилгани ҳақида расман эълон қилди

«Ювентус» аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибала билан шартнома узайтирилганини тасдиқлади.

23 ёшли футболчи билан янги шартнома муддати 2022 йилнинг 30 июнига қадар.

Бундан аввалги хабарларда футболчининг янги шартнома бўйича йиллик маоши миқдори 7 миллион еврога етказилиши ва у бу борада Гонсало Ҳигуаинга (7,5 миллион евро) яқинлашии айтилганди.

Дибала «Ювентус»га 2015 йилда «Палермо»да 40 миллион еврога трансфер қилинганди. Унинг дастлабки шартнома бўйича маоши миқдори 3 миллион еврони ташкил қиларди.

У ўтган вақт ичида клуб учун 81 учрашувда майдонга тушди ва 39 гол урди.

Мавзуга оид