Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик ҳарбийлар энг кучли ноядровий бомба синови видеосини тақдим қилишди
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари энг кучли ноядровий бомба деб эътироф этилувчи GBU-43/B бомбасининг синовдан ўтказилиши видеосини намойиш қилди.
Бомба синови 2003 йилда ўтказилган, бироқ ушбу синов видеоси АҚШ 13 апрелда ушбу бомба билан Афғонистонда ИШИДнинг позицияларига зарба бергандан кейин пайдо бўлди. Оғирлиги 9,5 тонналик бомба MC-130 самолётидан ташланган.
АҚШ президенти ушбу зарбани "жуда муваффақиятли миссия" деб атади.
Мутахассисларнинг фикрича, АҚШда бундай бомбадан яна 15 дона бор.
Таъкидланишича, ушбу бомба ўз вақтида Ироқ армияси ва ҳукуматига руҳий таъсир қуроли сифатида яратилган бўлиши мумкин. Бомба қўллангандан кейин ироқлик ҳарбийлар қўрқувдан дарҳол таслим бўлишлари тахмин қилинган.
Бироқ бомба кечаги кунгача бирор марта жанговар шароитда қўлланмаганди.
АҚШда ушбу бомбага "барча бомбаларнинг онаси" (mother of all bombs) деган норасмий ном ҳам берилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025