Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгиерда мухлислар футболга қўйилмади
Мамлакатимизда футбол бўйича Ўзбекистон биринчи лигаси жамоаларининг ҳам мусобақасига старт берилди ва бугун турнирнинг учинчи тури бўлиб ўтди.
Учинчи тур доирасида ўтказилган учрашувлардан бири Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида бўлиб ўтди.
«Янгиер» – «Ғаллаорол» жамоалари ўртасидаги учрашувга юзлаб мухлисларни стадион периметри бўйлаб туриб олган милиция ходимлари стадионга киритишмаган. Ўйинга чипта ҳам сотилмаган, мухлисларнинг нега стадионга киритилмаётгани ҳақида уларга тушунтириш ҳам берилмаган. Бунга вазиятни ўз кўзи билан кўриб, Kun.uz’га билдирган манба томонидан туширилган қуйидаги суратлардан ўзингиз ҳам амин бўлишингиз мумкин.






Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг расмий сайтда чиққан ўйин қайдномасига кўра, учрашувни 76 нафар томошабин кузатган, холос.
Ўзбекистон биринчилиги. 3-тур
«ЯНГИЕР» (Янгиер) – «ҒАЛЛАОРОЛ» (Ғаллаорол) 1:1 (1:1)
13 апрель. "Янгиер". 76 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Ражабов (Бухоро) – 8,0, А.Буров (Бухоро) – 8,1, Ш.Раҳматов (Бухоро) – 8,2, Б.Йўлчараев - 9
Назоратчи: Э.Орипов (Фарғона).
Голлар: В.Пурак (19) – С.Ҳамроқулов (23, пенальти).
Огоҳлантиришлар: Д.Комилов (22), А.Турсунқулов (50), Ш.Камолов (90+3) – Х.Давронов (32), С.Ҳамракулов (60).
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
16:41 / 15.05.2025
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Сирдарё учун сув тақсимоти режимларини тасдиқлади
08:31 / 09.05.2025