Фан-техника | 15:52 / 14.04.2017
13013
2 дақиқада ўқилади

Samsung Galaxy S8 учун олдиндан буюртмалар сони барча тахминлардан ошиб кетди

АҚШ ва Жанубий Кореяда Samsung’нинг янги смартфони Galaxy S8 учун аввалдан буюртма қилиш ҳажми барча тахминлардан ҳам кўп бўлиб, аввалги моделнинг ўтган йилги худди шундай кўрсаткичларидан ошиб кетди. Бу ҳақда CNBC компания баёнотига асосан хабар берди.

Ушбу янгилик компания акциялари савдосига катта таъсир кўрсатди: улар 1,24 фоизга қимматлашди.

АҚШ, Жанубий Корея ва Канадада Galaxy S8 сотувлари 21 апрелдан бошланади, бироқ харид учун аввалдан буюртма қилиш тақдимот маросимидан сўнг – 29 мартдан бошланди.

«Бутун дунё бўйлаб аввалдан буюртма қилиш ҳажми кутилганидан ҳам яхши бўлди», - дея хабар берди Samsung мобил бўлинмаси раҳбари.
 
Ушбу кўрсаткич компания учун муҳим ҳисобланади, сабаби у савдолар қандай бўлишидан дарак беради. 

Counterpoint Research мутахассисларининг фикрича, Samsung 2017 йилда тахминан 50 миллион дона Galaxy S8 смартфонини чиқаради. Бундан ташқари, таҳлилчилар II-чоракда - Galaxy S8 савдолари бошланганидан сўнг рекорд даражада даромад келишини тахмин қилишмоқда.
 
Шунингдек, таъкидланишича, компания Хитой бозорида айнан Galaxy S8 ёрдамида ўз позициясини тиклаб олишга ҳаракат қилади. 

Мавзуга оид