Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ КХДР эҳтимолий ҳужуми туфайли Окинавада машқлар ўтказди
АҚШ ҳарбий қўмондонлиги Япониянинг Окинава оролидаги “Кадэна” авиабазасида машқлар ўтказди. Бу Шимолий Корея томонидан зарба берилса, бунга тайёргарлик мақсадида амалга оширилган, деб хабар бермоқда Киодо агентлиги.
Машқлар 12-14 апрель кунлари ўтказилган, бироқ улар ҳақида маълумот эндигина пайдо бўлди. Уларда Шимолий Корея томонидан эҳтимолий ҳужум ҳолатига оид тайёргарлик ишлари олиб борилган. КХДР навбатдаги ракета синовини 4 апрель куни ўтказганидан сўнг, АҚШнинг Шимолий Кореяга эҳтимолий зарбаси ҳақида гап-сўзлар кўпайди.
Япония ва Жанубий Кореяда АҚШ президенти Дональд Трампнинг КХДРга таъсир кўрсатиш бўйича барча вариантлар кўриб чиқилаётгани ҳақидаги баёнотлари, шунингдек АҚШнинг “Карл Винсон” атом авиаташувчиси бошчилигидаги зарба бериш авиагуруҳининг Корея ярим оролига йўл олгани ташвиш уйғотмоқда.
АҚШ иттифоқчиси бўлган ҳар икки давлат ҳам Вашингтоннинг Шимолий Кореяга нисбатан барча чораларини қўллаб-қувватлаши эҳтимолга яқин, бироқ улар КХДР жавоб ҳаракатини амалга оширувчи ҳудудга айланиши ҳам мумкин. Шимолий Корея учун асосий нишонларга Япония ва Жанубий Кореядаги Америка базалари айланиши эҳтимолга яқин.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025