Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
19 асрда туғилган охирги инсон вафот этди
Сайёрамизда айни вақтда энг кекса аёл ҳисобланган италиялик Эмма Морано 117 йил 137 кунлик ёшида вафот этди. Бу ҳақда La Repubblica италян нашри хабар бермоқда.
Дунёга 1899 йилда келган Эмма Морано 19-асрда туғилган энг узоқ яшовчи инсонлардан энг охиргиси эди.
Морано Нью-Йоркда Сузанна Мушатт Жонс вафот этгандан кейин, 2016 йил май ойидан сайёрамизнинг энг кекса аёли ҳисобланиб келинаётганди. Сузанна Мушатт Жонс ҳам 1899 йилда таваллуд топган бўлиб, 2016 йил 12 майда 116 ёшида вафот этганди.

Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025