Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентинада динозаврнинг эмбриони сақланиб қолган тухумлари топилди
Аргентина жанубидаги Неукен вилоятида жойлашган Агуада-Сан-Роке аҳоли пункти яқинида чўпон динозаврнинг яхши сақланиб қолган тухумларини топиб олди. Тахминларча, тухум 70 млн ёшда. Олимлар учун топилган тухум катта қийматга эга, чунки унинг ичида эмбрион қолдиқлари сақланиб қолган. Бу эса зарур таҳлилларни, жумладан тери ва тишлар таҳлилини амалга оширишга имкон беради. Бу ҳақда Аргентинанинг Telam нашри хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, тухумнинг яхши ҳолда сақланиб қолишига у топилган ҳудуд бир вақтлар ботқоқлик бўлиб, сўнгра вулқон қатламлари остида қолгани сабаб бўлган. Бу ҳудудда бу каби топилмалар камёб ҳисобланмайди. Аввал бу ерларда динозаврлар қолдиқлари, уялари аниқланган.
Олимлар бу ҳудудни кейинги авлодларга сақлаб қолиш мақсадида у ерда палеонтологик боғ барпо этишмоқчи. Бундан ташқари, боғ сайёҳлар орасида оммалашиб, янги ишчи ўринлари яратишга омил бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
17:56 / 12.05.2025
Аргентина собиқ Адлия вазирлиги биносидан нацистларга тегишли ҳужжатлар архиви топилди
20:13 / 02.05.2025